САЙТ ЗАБЛОКИРОВАН ПО РЕШЕНИЮ СУДА.
Xayirli kun, Гость!
Bugun: 21.11.2024
Soat: 23:12
Вход Регистрация
Tasodifiy Maqola : Baribir men seni topardim...
Inobat xola eshikka suyanib, chuqur xo‘rsindi. Akmalga nima deydi? Bu oltinchi joydan qaytishi, h... davomi
Библиотека | Hayotiy voqealar

ДАДАЖОН, СИЗНИ КАТТИК СОГИНДИМ”. Турмуш чорраҳаларида.

Добавил:DENTER (15.10.2021 / 23:07)
Рейтинг:rating 1267 article (1)
Прочтений:9474
Комментарии:0
Бу воқеага 32 йил бўлди. 1985 йили қизимнинг турмуши бузилиб, қайтиб келди. Орадан бир ой ўтиб, дугонаси Бойқўнғирга ишга чақирди. Бир куни ундан хат олдим. Қизим олис шаҳардаги ошхоналарнинг бирида ошпаз бўлиб ишлаётганини, қизи Саидани соғинганини ёзибди. Мен ҳали бир ёшга тўлмаган гўдакни олиб, Бойқўнғир, қаёқдасан, деб йўлга чиқдим.
Қизимнинг иши, ётоқхонасини кўриб, хотиржам уйга қайтдим.
Неварам гапирадиган бўлиб, ойимни кўрдим, дадам қани, деб сўрайдиган бўлди. Мен нима деб жавоб беришимни билмай, «Даданг ҳарбий хизматда, бир куни келади, шунда кўрасан», деб қўя қолдим.
Ҳаш-паш дегунча, Саида беш ёшга тўлса ҳамки, эрталаб туриб, дадасини сўрайверарди. Шундай кунларнинг бирида қизимдан хат олдим.
Орада фарзанд бўлмай, ажрашган, ҳарбий хизматдаги бир йигитга турмушга чиқаётганини, тўй бир ҳафтанинг ичида ўтишини ёзибди. Маълум бўлишича, қизим ҳам бўлғуси ёрига орада фарзанд бўлмай ажрашиб кетганмиз, деб ёлғон гапирган экан. Шунинг учун Саидани бу муҳим учрашувга «тайёрлаб» келишимни сўраган эди.
Хатда кўрсатилган манзил бўйича тўй бўладиган жойга етиб келдик.
Сал кечиккан эканмиз, одамлар ўринларига жойлашиб ўтирииб олишган экан. Бизни қуда тарафдагилар ўраб олишди, қизим эса куёви билан келиб саломлашди. Куёвбола эса Саидага яқин келиб «Бу жажжи қизалоқ қаердан келиб қолди?», деб сўради?
Шу пайт нима бўлди денг?
Саида «Дада, дадажон!» деб унинг бўйнидан қучоқлаб олди. Кўзлари ёшга тўлиб, «Нега шунча узоқ қолиб кетдингиз, сизни қаттиқ соғиндим», деб йиғлашдан тўхтамасди. Менинг ҳам, меҳмонларнинг ҳам кўзи намланди.
Тўйга келганлар куёвбола нима дер экан, деб кутиб туришарди. Йигит бир муддат нима дейишини билмай турди ва ўзини қўлга олиб, "Ҳарбий хизматда эдим, мана, келдимку, қизим", деди.
Орадан беш-олти йил ўтиб, қизимнинг куёвини Чимкентдаги ҳарбий қисмларнинг бирига ўтказишди ва мен уларникига тез-тез бориб турадиган бўлдим.
Ҳозир Саиданинг ёши 32да. Оила сирини у паспорт олаётганида билди. Анчагача ўзига келолмай юрди, кечқурун отаси ишдан келганда «Дадажон, ер юзида сиздек яхши ота йўқ» деб анча вақтгача кўз ёшини тўхтата олмади..
Саида Чимкенда олий ўқув юртини қизил дипломга битириб, шу ерда ишлаяпти.
Оила қуриб, икки ўғил ва икки қизга она бўлди, Икки ука ва икки синглиси бор, бир-бирига меҳрибон.Унинг гапириб беоган сузларидан шуни англадимки, дунёда шундай эркаклар хам бор уз фарзандига оталик кила олмайди, аммо баъзи бир мардлар бор хали болали булмай туриб хакикий ота була олади.
Хикоям тугади.
Собира АҲМЕДОВАнинг дил сўзларини Баҳорой ДЎСМАТОВА оққа туширди.


​​????Ота-она ўнта болани боқа олар экану, ўнта бола битта ота-онани боқолмас экан
Маҳалламизда Азимжон ота деган мўйсафид бўлар эдилар. Кўримсизгина, деворлари нураб қолган уйда ёлғиз яшардилар. Ош овқатларини ҳам, кирларни ҳам, супур сидирни ҳам ўзлари қилардилар. Қўшнилар ахилмиз. Бир кун унимиз, бир кун бунимиз дегандек хабар олиб турамиз.
Фарзандлари йўқдирда деб ўйлаётгандирсиза? Йўқ фарзандлари бор. Бир ўғил, бир қизи бор. Ўғли бир хафтада бир келиб бозорлик ташлаб кетади. Қизи эса чет элда.
Азим ота, ҳар доим ҳам қўни-қўшниларни хабар олишини ёқтиравермайдилар. Қаричиликда одам кўпчиликни ёқтирмайдида десак. Ўғлим уришади кирманглар дейдилар. Маҳалла раиси ўғилларини топиб гапирди ҳам фойдаси бўлмади.
Бир куни Азим ота кўчага чиқиб, мени эртага ўғлим дўхтирга олиб борар экан. Овқат олиб чиқиб юрманглар деб ҳаммага айтиб чиқибдилар.
Эртаси куни қарасак дарвозаларига қулф осилган. Ростанам ўғли олиб кетибдида, инсоф киргани рост бўлсин деб ҳаммамиз қувонибмиз. Икки кун ўтди. Отанинг ҳовлисидан кўланса ҳид кела бошлади. Ўтган кетган бурнини беркитиб ўтади. Қўшнилар ҳайрон бўлиб, отани дарвозасини бузиб кирдик...
Кириб не кўз билан кўрайликки, Азим ота ўз иягини боғлаб нариги дунёга рихлат қилган эканлар. Қўни қўшнилар югур югур қилиб қолдик. Биримиз маҳаллага, биримиз қабристонга, биримиз тез ёрдамга. Ўғлини ҳам бир амаллаб топиб ҳам келдик. Хуллас отани ерга қўйдик...

Бу воқеага ҳам мана икки йил бўлди.
Ҳозир ўша нураб ётган уйни ўрнида қаср пайдо бўлди. Ишни кўплигидан, тирикчилик важидан бўша олмаётган уғил ҳар куни шу ерда...


Бегона опа-сингиллар расмига лайк босманг.
Ма ша Аллох дея комментария қолдирманг. Бу Уммат йигитларига ярашмайди.

Тасаввур қилинг сиз ўша расм ўрнига қилган гунохингизга
ЛАЙК
босдингиз.

Ва бу ишингиздан завкланиб,
Ма ша АЛЛОХ
демоқдасиз.

Илтимос, тафаккур қилинг...

Рахматли бувимнинг дугоналари бўларди. Фарзандлари вафот этиб кетганми ё бола кўрмаганмиди, эсимда йўқ, кунда-кунора бизникига келардилар. Бир куни ўша аёл бизни мақтаб қолдилар:
- Ўртоқ, невараларингга кўз тегмасин, бир-биридан ақлли, бир-биридан доно-я! Қандоғам бахтли экансан!
Мен ғурурланиб бувимга қарадим. Ичимда: "Хозир бувимам бизни мақтайдилар, айниқса мени!" - деб махтал турибман. Лекин бувим...
- Э, қўй, мақтама буларни! Бола-чақанинг фитна эканини билмайсан-да! Сен шукрингни кўпайтир. Бу невараларам бор бўлсин-у, лекин... - у ёғига аллақанча менга ёқмаган гапларни айтдилар. Болалигимга бориб, бувимдан хафа бўлдим. Кечгача тўсрайиб юрдим. Кечки пайт бувим мени ёнларига чақирдилар.
- Бояги гапларимга хафа бўлдинг-а? - дедилар. Мен баттар тумшайдим.
- Хали ақлинг тўлишмаган-да, қизим, шунга хафа бўлдинг. Қулоғингда бўлсин, улғайиб, фарзанд кўрсанг, фарзанди йўқ аёлларнинг олдида болаларинг билан зинхор мақтанма! Уйи йўқнинг олдида уйингни мақтама! Пули йўқ, ночорнинг олдида тўкинлигинг билан мақтанма! Пиёда қолганларнинг олдида уловингни мақтама! Айб бўлади!
- Нимаси айб бўлади?
- Унинг ношукрлиги кўпаяди, ичида хасад уйғониши мумкин, ўксиши мумкин, бир дардига ўн дард қўшилиши мумкин... Буларга сабаб бўлиб қолмаслик керак. Бировнинг ўкинчдан бўйни букилишига сабабчи бўлиш айб... йўқ, гунох бўлади, қизим...

Бу ўгитлар хаётимда шунчалар кўп асқотдики...
Мана, Сизларга хам илиндим...
Скачать txt | fb2
На главную
Онлайн: 0 / 99

Sex Uzbek hikoya, секс хикоялар, seks хикоя, seks hikoya, uz, xikoya, erotik hikoyalar, seks hikoyalar, erotik xikoyalar, seks xikoyalar, ehtirosli xikoyalar, extirosli hikoyalar, yangi erotik sex hikoyalar 2024, уз хикоялар, sex xikoya uz.

© XIKOYA Yangi kunlik xikoyalar!