САЙТ ЗАБЛОКИРОВАН ПО РЕШЕНИЮ СУДА.
Xayirli tun, Guest!
Bugun: 06.12.2024
Soat: 10:40
Login Registration
Tasodifiy Maqola : 38 yashar kenayishka nikohmga olishimni iltimos qildi
Bu voqeani manga o'rtog'im telegramdan yubordi o'z hayotida bo'lgan ekan. Lekin bu voqea rostan bo'g... davomi
Library | Ibratli hikoyalar

ЕТТИ НАРСАНИ СИР САҚЛАШНИ ТАВСИЯ ҚИЛГАН ДОНИШМАНДЛАР НАСИҲАТИ.

Added:Bekyigit (08.02.2022 / 11:11)
Rating:rating 1374 article (3)
Reads:5901
Comments:0
Донишмандларнинг айтишларича, сир сақланиши лозим бўлган биринчи нарса –узоқни кўзланган режалар. Бу режалар амалга ошмагунча уларни ҳеч кимга айтманг. Бизнинг ҳар бир ғоямиз
ўзимизга қарши ҳам ишлатилиши мумкин.

Донишмандлар сир сақлашни тавсия этган иккинчи нарса қилган хайр-саховатимиз ҳақида гапирмасликдир. Саховат ноёб нарса бўлиб, уни кўз қорачиғидек асраш даркор. Қилган яхши амалингиз билан мақтанманг. Кибр хайрли амалингиз ортидан келган яхшиликни тортиб олади.

Донишмандлар бировларга ошкор қилмасликни тавсия этган учинчи нарса бу ўз дидингиз ҳақида гапиришдир. Дуч келган кишига қандай овқатларни ёқтиришингизу нималарни емаслигингиз, қанча ухлашингиз, жинсий хоҳишларингиз ҳақида гапираверманг.

Айтмаслик керак бўлган тўртинчи нарса бу мардлик, жасоратдир. Кимдир ташқи томондан синовларга дучор бўлади, кимдир эса ички томондан. Ташқи синовларни ҳамма кўради ва бу синовларни енгган инсонлар мукофот олишади, лекин ички синовларни ҳеч ким кўрмайди ва бу синовларга дош берганларни мукофотламайди.

Ўзгаларга айтмаслик лозим бўлган бешинчи нарса диний билимдир. Диний билим турли даражада бўлиб, бу борада мукаммалликка эришган инсонгина бу билимини бошқалар билан баҳам кўриши мумкин. Эндигина диний билимларни эгаллай бошлаганларнинг асосий хатоси шундаки, улар дарҳол чала билимларини бошқалар билан ўртоқлашгиси келади ва
бу бошқаларга яхшилик келтириш ўрнига уларни адаштиради ва ҳаттоки чўчитиши ҳам мумкин. Шунинг учун муайян масалани имкон қадар пухта ўрганиб сўнг уни бошқаларга етказиш керак.

Бошқалар билан ўртоқлашиш лозим бўлмаган олтинчи нарса оилавий низолар ва умуман, шахсий ҳаётдир. Ёдда тутинг:
оилангиздаги муаммолар ҳақида қанчалик кам гапирсангиз, оилангиз шунчалик мустаҳкам бўлади.

Бошқаларга айтилмайдиган еттинчи нарса эса кимлардандир эшитилган ғийбат ва иғволардир. Кўчада юрганингизда поябзалингиз ифлос бўлиши мумкин. Уйга келиб ёки бировнинг олдига бориб кимдандир эшитган ёмон сўзларни бошқа одамга айтиш худди уйга келиб, ифлос пойабзалини ечмаган одам кабидир.
Download txt | fb2
Home
Онлайн: 0 / 34

Sex Uzbek hikoya, секс хикоялар, seks хикоя, seks hikoya, uz, xikoya, erotik hikoyalar, seks hikoyalar, erotik xikoyalar, seks xikoyalar, ehtirosli xikoyalar, extirosli hikoyalar, yangi erotik sex hikoyalar 2024, уз хикоялар, sex xikoya uz.

© XIKOYA Yangi kunlik xikoyalar!