САЙТ ЗАБЛОКИРОВАН ПО РЕШЕНИЮ СУДА.
Xayirli kun, Guest!
Bugun: 08.10.2024
Soat: 20:21
Login Registration
Tasodifiy Maqola : Yangi yil Muborak !
Assalomu aleykum! Kirib kelayotgan yangi yilingiz bilan tabriklayman! Qalbingizga iliqlik, Könglingi... davomi
Library | Ibratli hikoyalar

ҒАФЛАТГА БОТГАН ОДАМ...

Tags:ғафлатга ботган одам | такдир | ибрат
Added:Bekyigit (10.02.2022 / 08:43)
Rating:rating 1379 article (5)
Reads:8086
Comments:0
Ярим тун…
Лазиз ўзига келди. Кўзлари дераза дарпардаларининг майин ҳилпираб турганлигини кўргач, қўлларини қимирлатишни хоҳлади. Аммо қўл томирларига осма уколнинг уланганлигини кўрди. Оёқларини узатиб, керилмоқчи бўлди. Лекин негадир оёқлари қимирламади, бутун танасида шундай оғриқ сездики, хонани бошига кўтариб қичқириб юборди:
— Она… Онажон…
Унинг овозини эшитиб, навбатчи ҳамшира югуриб келди. Ҳамшира садафдек тишларини кўрсатиб, жилмайди:
— Ё худойим, у кўзини очди! — деди-ю шошиб хонани тарк этди. Ва ёнида дўхтирлар билан кириб келди. Улар рус тилида бир нималарни гапиришди. Лазиз касалхонада эканлигини билди-ю, лекин ўзи билан нима ҳодисалар юз берганлигини фаҳмлай олмади. Фақат танасидаги оғриқдан ингранди. Оёқлари устига оппоқ чойшаб ёпилганлигини кўрди. У узун бўйли бўлганлиги сабабли ҳар доим оёқларини каравотга сиғмай, четга осилтириб ётар эди. Бугун эса каравотда оёқлари йўқлигини сезди. Аммо кўзларига ишонмади, яна ва яна оёқларини излади. Иккала оёғининг тиззасидан паст қисми кесиб ташланганини кўрди. Чойшаб сиртидан унинг калта-калта сон болдирлари чойшаб юпқалиги учун кўриниб турарди.
— Оёқларим! – у қўлига уланган осма уколни бир зарбда узиб юборди, майда шланг осилиб, ерга суюқ модда томчилай бошлади. Яна икки нафар дўхтир югуриб хонага кирдилар, Лазизнинг ҳолатини кўриб, тез орада унга тинчлантирувчи укол қилдилар. Лазизни қора тер босди. У ўз ҳолига ачинганлигидан кўз ёшлари юзини юва бошлади. У яна ҳушидан кетди…
Лазиз 10 кун шу аҳволда ётди. Ўзига келганида ўрнида ўзи эмас, худди бошқа биров ётгандек туюлди. Ярим тунда босинқираб қичқирар, онасини чақирарди. Кўзларини очиб, ўзининг аҳволини кўришни истамади. Секин-секин рўй берган воқеаларни эслашга уринди…
Тоғасининг ўғли Аъзам неча йилки Россия давлатига ўз машинасида киракашлик қилади. Улар бехос Манғит шаҳрида учрашиб қолдилар.
Аъзам:
— Россия давлатига ишлаш учун кетмоқчиман, йўл тараддудини кўраяпман, – деди. Лазиз ҳам айнан шундай ниятда юрганини, 3-4 ой ишлаб келишни мўлжаллаётганини айтди.
— Агар бирор фабрика ёки заводга ишга жойлашсам, бир-икки сўм жамғариб, муаммоларимни ҳал этардим, — дейиши билан Аъзам уни ўзи билан бирга кетишга кўндирди.
Мана, тўрт ойки Россиянинг энг чекка бир қишлоғида, фермерга ёрдамчи бўлиб ишга жойлашди. Икки ойлик маошини олиб уйига жўнатди. Бугун эса яна маош беришди. Қишлоқ билан шаҳар оралиғи 13 километр масофа, у яёв шаҳарчага отланди. Керакли нарсаларини харид қилишни дилига тугди. Кафега кириб овқатланди, тўйиб ичди, ўзини буткул унутди. Кейин-чи? У оғир хўрсинди, эслашга қанча ҳаракат қилмасин, эслай олмади.
У ичкиликдан сармаст гандираклаб, қишлоқ йўлига чиқди.
Гоҳ тўхтаб, гоҳ ўтириб, дам олиб, иродаси ўзига бўйсунмаса ҳам қишлоқ сўқмоғига бир амаллаб чиқиб олди. Йўлни поезд йўли кесиб ўтарди. Поезд ўтадиган йўл анча баланд эди. У эмаклаб поезд йўлига чиқиб олди. Қаттиқ чарчади, оёқларини рельслар устига узатди-да гавдасини орқага ташлаб, кўзи илинди. Мастлик ва чарчоқ туфайли қаттиқ уйқуга кетди.
Узоқлардан келаётган поезд овози, унинг огоҳлантирувчи чинқириғи ҳам уни уйғота олмади. Узоқроқда қўй боқиб юрган чўпон ёрдамга югурди. Таёғини баландга кўтариб, жон ҳолатда қичқирар, аммо, ғофил банда уни эшитмасди. Шиддат билан чинқириб келаётган поезд Лазизнинг оёқларини мажақлаганча бир зумда кўздан ғойиб бўлди. Чўпон Лазизни шу ҳолатида ташлаб кета олмади. Танимаса ҳам уни касалхонага жойлаштириб, рўй берган ҳодисадан одамларни хабардор қилиб кетган эди.
Бу воқеаларни дўхтирлардан эшитгач, Лазиз ўзидан-ўзи жирканди. Аламдан кўкрагига муштлари билан уриб, «оёқларим, оёқларим”, дея ҳушидан кетди…
Мана азиз ватандошларим ичкиликнинг оқибати туфайли оёқларидан айрилиб колган Лазизбекнинг аччиқ қисмати ҳақидаги ҳикояни ўқиб чиқдингиз. Ичкиликбозлик ҳеч қачон яхшиликка олиб келмаслигининг гувохи бўлдингиз. Қадрдон эркаклар ва йигитлар ўзингизни ичкиликдан тийинг ва эҳтиёт бўлинг!!! Бундай ачинарли ҳодисалар сизнинг ҳам ҳаётингизга рахна солмасин.
Download txt | fb2
Home
Онлайн: 0 / 17

Sex Uzbek hikoya, секс хикоялар, seks хикоя, seks hikoya, uz, xikoya, erotik hikoyalar, seks hikoyalar, erotik xikoyalar, seks xikoyalar, ehtirosli xikoyalar, extirosli hikoyalar, yangi erotik sex hikoyalar 2024, уз хикоялар, sex xikoya uz.

© XIKOYA Yangi kunlik xikoyalar!