- Аёлим мени севишини
қандай билсам бўлади?
Донишманд деди:
- Агар мана шу 14 харакат
аёлингда мужассам булса,
ишон, у сени севади.
Киши деди:
- Улар нима?
Ҳаким:
«1. Сенинг ҳаёт тарзингни ва
сени яхши кўрганларни ҳам
яхши кўрса;
2. Унинг фикрига қарши
чиқсанг, ғазабланмаса;
3. Ғазабинг ва ранжишингдан
таъсирланса;
4. Сен билан суҳбат қуриш
учун доим мавзулар топишга
ҳаракат қилса;
5. Бирор ишни ёки қарор
қабул қилишидан олдин сен
билан маслаҳатлашса;
6. Арзимаган ҳадя берсанг
ҳам, жуда хурсанд бўлса;
7. Сенга енгиллик яратишга,
бирор юмушингда
кўмаклашишга ҳаракат
қилса;
8. Йўқ пайтингда сендан
хавотир олса;
9. Сени рози қиладиган ишга
интилса, ёқтирмаган,
ғазабингни келтирадиганини
бошқа такрорламаса;
10. Иродасизлигинг ғазабини
келтирмаса;
11. Сен учун азиятларга
бардош берса;
12. Сенинг фикрларинг,
ғамларингга шерик бўлса,
сенинг оламингга киришга
интилса;
13. Қандай ишда ишламагин,
ор қилмаса, хижолат
бўлмаса;
14. Сени Аллоҳга
яқинлашишингга мадад
берса, тоат - ибодатларингда
кўмаклашса, демак сени
севади» деди.
Админ киритди