САЙТ ЗАБЛОКИРОВАН ПО РЕШЕНИЮ СУДА.
Xayirli tun, Гость!
Bugun: 28.11.2024
Soat: 05:51
Вход Регистрация
Tasodifiy Maqola : Bo'ysunmas pashsha
Ibrat**** Kunlarning birida xalifa Horun ar- Rashid Bahlul Donoga shunday dedi: — Agar mening savo... davomi
Библиотека | Hayotiy voqealar
1 2 >>

ЁР ТАНЛАШДА АДАШМАНГ!

Добавил:DENTER (28.08.2021 / 21:40)
Рейтинг:rating 773 article (1)
Прочтений:9133
Комментарии:0
ВАКТИДА ОЧИЛГАН СИР...

Ойижоним, ҳов ойижон... — Зебинисо қизининг ҳовлиқиб кириб келишидан юраги ёрилай деди:
— Вой ўлмасам, тинчликми? Нима бўлди?
Опанг қани? — у оёғига шиппагина илишга улгурмай шошилиб гапира кетди. — Э, дарров “ўлсам-ўлсам” деманг ойижон, сизга супер янгилик! — Зарнигор онасини қучоқлай кетди.
— Бўлди қилсанг-чи, нима гап ўзи?
— Ҳалиги Сожи аммам айтган йигит бор эди- ку, ўша бугун опам икковимиз ўқишдан қайтаётганимизда йўлимизни пойлаб ўтирган экан. Институтимиз яқинидаги бекат олдида учратиб қолдик. Эй, шу қизингизга ҳайронман-да, ойи, бола бечора илтижо қилиб, Худонинг зорини қилди, аммо анави ойимчангиз унинг машинасига ўтирмади. Баҳонада иномаркада бир айланардик-да. — Зарнигор лабини қимтиб, бошини ўйнатди.
— Эсинг жойидами, сен қизнинг? Биринчи марта кўрган одамнинг ҳам мошинасида кетаверадими киши?! Ўша бекат олдида гаплашишяптими?! — Ҳа. Орқасида кичик қаҳвахона бор-ку, ўша ерга киришди. Зарина опам ўша қаҳвахонага киришга ҳам зўрға кўнди ўзиям.
— Қизим роса андишали, мулоҳазали-да, барака топсин, — Қизини алқаб қўйди она. — Боланинг кўриниши дурустми? Ранг-рўйи, гап- сўзи?..
— Сўраманг, ойижон, сўраманг. Эй, йигит эмас, нақ шаҳзода! Вой-во-ей, келишган қадду қомат, кетворган қошу кўз.
Хушмуомалалигини айтмайсизми. Қиз болага
Худо бахт бераман деса, киройи шунақасидан берсин-да! Опажонимнинг пешонаси
ярқираган экан, ойижон. — Зарнигор тўлиб-тошиб йигитни мақтади.
— Илоҳим икковингга ҳам чиройли бахт, яхши жойлар насиб бўлсин.
— Ойижон, — кийимини алмаштиргани ичкари хонага кираётган Зарнигор яна орқасига қайтди, — ишқилиб бу галги куёв бўлмишдан опам бирор айб топмасинлар-да.
— Яхши ният қил... — Она кўнглидан кечган ўйни қизига сездирмади...
...Шу катта қизи Зебихоннинг ўзига тортди-да.
Камгап, камсуқум, одамови. Китобидан бош кўтармайди. Биров билан иши йўқ. Кўча- кўйда уч-тўрт қиз бир бўлволиб гап талашса, аралашмайди. “Ўлларинг-е кампирларга ўхшаб ғийбатлашмай” деганча уйига киради қўл силтаб. Қизи институтга кириб ҳам берилиб ўқишга шўнғиб кетди. Заринани ҳатто яқин қариндошлари ҳам яхши танишмайди. Тўю ҳашам, гап-гаштакларни жини суймайдиган Зебинисо, баъзида жиғибийрон бўлганча қизини койийди:
— Ҳа, бегоналар-ку майли, ҳеч бўлмаса қавм- қариндошнинг маърака-мавридига қатнашиб
тур. Эрта-индин ўзинг ҳам улғаясан, шуларнинг сафига қўшиласан. Бундоқ одамларга аралашиб юр, қизим.
— Вақти келар, ойижон. Сизга ўхшаб катта аёл, меҳрибон ойижон бўлсам албатта давраларнинг тўрини эгаллаб, гап сотишдан бери келмайман. Аммо ҳозир бунинг мавриди эмас. Ҳозир менинг ўзимга яраша ташвишим, қиладиган ишларим бор. — Заринанинг ҳаргалги жавоби бу. Вақти келиб остонага совчилар қадам қўя бошлашди. Қиз ҳеч бирига рўйхушлик бермаяпти. Бирининг кўриниши ёқмаса, бошқасининг гап-сўзи маъқул келмайди. Бир ҳафта олдин кичик қайнсинглиси бир гап топиб келди. Ўзи билан “гап” ўйнайдиган дугоналаридан бири жиянига келин излаб юрганини, уникида Заринани кўриб меҳри тушиб қолганини айтибди. Шундай қилиб бугун ўша йигит билан учрашишибди. Ишқилиб бир-бирларига маъқул келишсин-да...
— Болам, салкам бир ойдан бери совчилар келиб кетишяпти. Уларга бир нима дейишимиз керак... Ё бирорта... ваъдалашганинг борми?..
Буёғи ёшинг ҳам йигирмадан ошяпти. Қиз болани жойи чиққанда узатган маъқул... —
Зебихон қизига илтижоли термулиб гап бошлади. Зарина ҳам анчадан бери онасига айтмоқчи бўлиб юрган гапларини тугиб қўйган экан шекилли, мулоҳаза билан секин гапира кетди:
— Ойижон, эсингиздами 3-курсда наркология диспансерида амалиёт ўтагандим.
— Ҳа... — ҳайрон бўлиб тикилди она.
— Ўшанда амалиёт ўргатувчи шифокор опа беморларнинг касаллик варақасини тўлдиришни менга айтгандилар...
— Хўш?
— Шу... ҳалиги йигитнинг исми-шарифи негадир ????

менга таниш туюляпти-да...


???? Ibratli Hikoyalar ????:
— Э, қўйсанг-чи, — она енгил тортгандай хотиржам кулиб қўйди. — Кимсан шундай
обрў-эътиборли хонадоннинг фарзанди... Йўқ, болам, бошқа унақа деб юрма, тағин онасининг қулоғига етиб қолса хафа бўлишади.
Энди одамларнинг исми бир хил бўлади-да. Мен нима дейсан деб ўтирибман.
— Барибир юрагим ғаш ойижон. — Зарина бу сафар анчайин хавотир билан гапирди. — Мен наркология диспансерига бориб, архивдаги даволанганлар рўйхати билан танишмоқчи эдим, аммо, у ердаги барча маълумотлар сир сақланиб, ҳеч кимга кўрсатилмас экан.
— Қизим, бўлди қил энди. Гумон иймондан айиради, дейдилар. Бировнинг боласи ҳақида бунақа фикрларга бориш яхши эмас. Кўнглингдаги шубҳаларни тарк қил.
— Билмадим... — Совчиларга бир нима дейишимиз керак,
қизим? — Она қизига саволчан тикилди.
— Яна бир марта учрашиб кўрай, кейин бир нарса дерман.
— Она қизим, бу пайсалга солинадиган иш эмас... — Учрашай дедим-ку, ойижон... — Зарина онасига бошқа гап уқтиролмаслигига кўзи етиб, индамай қўя қолди.
...Кўп ўтмай унаштириш маросими бўлиб ўтди.
Қудалар келишиб, тўйни камхаржроқ қилишга, ортиқча чиқиму харажатларни кўпайтирмай, оқ ўраш, фотиҳа тўйи каби тадбирларнинг ҳаммасини бир йўла никоҳ куни ўтказиб юборадиган бўлишди. Зарина қуда томон ва ота-онасининг бу қарорини маъқуллади. Ҳали олдинда қанча харажатлар турибди, энди Университетнинг бешинчи курсини тамомлаяпти. Ҳали яна икки йил ўқиши, кейин магистратура таҳсилини давом эттириши керак. Уларга ҳам анча-мунча пул сарфланмайди-ку! Ота-онаси ҳам куёв томон ҳам жуда мулоҳазали кишилар экан. Зарина анча енгил тортди. Шундай тушунган хонадонга келин бўлар экан, демак, пешонаси ярқираган, толеъи баланд қиз экан у...
Унаштиришдан бир ҳафта ўтиб-ўтмай қуда тарафдагилар тўй деб келишди. Зарина уларнинг бу ишидан роса жаҳли чиқди. Уларни тушунган, фаҳм-фаросатли одам деб юрса-ю, қилган ишлари ақлли одамларнинг ишига ўхшамаса. Ахир у бўлажак тиббиёт ходимаси қандай қилиб никоҳни расман қайд этмай, тиббий кўриклардан ўтмай турмуш қуриши мумкин?
— Йўқ! Аввал ФҲДЁга ариза берамиз, ана ундан кейин ҳаммаси бадастир амалга ошади,
— Қатъий гапирди онасига.
— Болам, улар “тўйдан кейин ўзимиз тўғрилаймиз” дейишяпти. Унақа ҳадеб шарт қўяверма-да, қизим.
— Ойижон, мен ҳеч қандай шарт қўймаяпман, бор гапни айтяпман холос. Ўзим бўлғуси шифокор бўла туриб, қандай қилиб шошма- шошарликка йўл қўйишим мумкин? Бу мумкин эмас ахир! Мен оила қуряпман, шунчаки саёҳатга ёки ўйнагани кетмаяпман. Ойижон, сиз доимо менга ёш қизалоққа қарагандек қараб келгансиз. Ахир мен кичкина эмас, 23 ёшли қизман. Худога шукр, яхши тарбия бергансиз. Оқ-қорани, яхши-ёмонни ажрата оламан. Мен расмий никоҳдан ўтмай туриб ҳеч қандай тўйга розилик бермайман. — Ота ҳам қизининг гапини маъқуллади:
— Қизим тўғри гапиряпти. Булар эртагаёқ
ФҲДЁга ариза беришади. Ҳаммаси кўнгилдагидек бўлгандан кейин тўй бошлармиз. Қудалар иложсиз ортга қайтишди. Эртаси куни
бўлажак келин-куёвлар никоҳдан ўтиш учун ариза беришди. Никоҳдан ўтиш тартиби бўйича зарур мутахассислар шифокорлар кўригидан ўтаётганларида бўлажак куёвнинг аллақандай таниш-билишларига “югуриш”и ёки пул билан тўғрилашга уриниши Заринанинг ҳам энсасини қотирарди, ҳам юрагидаги ғашликни оширарди:
Скачать txt | fb2
1 2 >>
На главную
Онлайн: 0 / 18

Sex Uzbek hikoya, секс хикоялар, seks хикоя, seks hikoya, uz, xikoya, erotik hikoyalar, seks hikoyalar, erotik xikoyalar, seks xikoyalar, ehtirosli xikoyalar, extirosli hikoyalar, yangi erotik sex hikoyalar 2024, уз хикоялар, sex xikoya uz.

© XIKOYA Yangi kunlik xikoyalar!