САЙТ ЗАБЛОКИРОВАН ПО РЕШЕНИЮ СУДА.
Xayirli tun, Гость!
Bugun: 24.11.2024
Soat: 08:21
Вход Регистрация
Tasodifiy Maqola : Lavashxonadagi voqea
Mani ismim Azamat. Man o`qishdan bo`sh paytlarimda lavashxonada ishlar edim. U yerda malika degan op... davomi
Библиотека | Hayotiy voqealar

Қалбларни титратган воқеа.

Добавил:DENTER (28.08.2021 / 21:41)
Рейтинг:rating 774 article (0)
Прочтений:6670
Комментарии:0
2016 йилнинг 24 августида Италия пойтахти Рим шаҳридан 150 км узоқликда жойлашган Пескара-дель-Тронто шаҳрида даҳшатли зилзила содир бўлди. Ушбу зилзила шаҳар аҳолисини карахт аҳволга солиб қўйди. Қутқарувчилар ва ўтўчирувчилар тирик қолганларни қутқариб қолишга бор кучлари билан ҳаркат қилишди. Туну кун тиним билмаётган қутқарувчилар, хароба уйларни кўздан кечираётган бир пайтда, қулаган девор бўлаклари остидан 4 ёшлар атрофидаги Giorgia Renaldo исмли қизалоқни топиб олишди. Мўъжиза сабаб бу қизалоқ тирик қолганди. У нафас олаётганди. Унинг беғубор юзчаси моматалоқ бўлиб, сочлари чангга беланиб ётган бўлсада, тақдири илоҳий сабаб у тирик эди.
Қутқарувчилардан бири бўлиб ўтган воқеъани бундай изоҳлайди: “Биз қулаб тушган девор остида қолган бир қизалоқни кўрдик, у тахминан 8-9 ёшлар атрофида эди. Уни устидан девор бўлакларини олиб ташлар эканмиз, аллақачон, унинг жони узилиб, танаси музлаб бўлган эди. Лекин бизни ҳайратга солган воқеъа, у бағрида 3-4 ёшлар атрофидаги бир қизалоқни қучоқлаб ётарди. У қизалоқ эса нафас олаётганди. Кейин билдикки, бу унинг синглиси Giorgia Renaldo экан. Чамамда, зилзила бошланиб, деворлар қулай бошлаганда, опа ўз синглисини қаттиқ қучоқлаб олган. Қулаб тушган деворнинг бир бўлаги, опанинг устига қулаган, у шу заҳотиёқ ҳаётдан кўз юмган. Синглиси яраланган бўлсада, у тирик қолган. Чунки қулаган девор бўлаги синглисини бағрига босиб олган опанинг танасига келиб урилган ва у шу заҳотиёқ вафот этган”.
Ҳа, ҳақиқатан ҳам, опанинг ўз синглисига бўлган муҳаббати, унинг ҳаётини сақлаб қолишга сабаб бўлди. Опанинг меҳри ва жасорати барчани юм-юм йиғлатди. Ушбу воқеъанинг эртаси куни ўз синглиси ҳаётини сақлаб қолган жасоратли қизалоқнинг дафн маросими бўлди. Уни кўзларда шашқатор ёш билан сўнгги манзилга кузатишди...
Скачать txt | fb2
На главную
Онлайн: 0 / 93

Sex Uzbek hikoya, секс хикоялар, seks хикоя, seks hikoya, uz, xikoya, erotik hikoyalar, seks hikoyalar, erotik xikoyalar, seks xikoyalar, ehtirosli xikoyalar, extirosli hikoyalar, yangi erotik sex hikoyalar 2024, уз хикоялар, sex xikoya uz.

© XIKOYA Yangi kunlik xikoyalar!